Чегарада яна ўқ овози. Баку ва Ереван бир-бирини айблаяпти
Олам
−
19 Октябрь 2022
2043Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан давлат чегараси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимининг навбатдаги бузилиши ҳақида хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари 18 октябрь куни кечқурун ва 19 октябрга ўтар кечаси Озарбайжоннинг Дашкесан ва Гадабай вилоятлари аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутган.
Отишма турли калибрли ўқ отиш қуролларидан амалга оширилган.
Хабарда айтилишича, Озарбайжон армияси бўлинмалари тегишли жавоб чораларини кўрган.
Ўз навбатида ушбу ҳолат бўйича Арманистон томони ҳам расмий ахборот берди. Унда айтилишича, Озарбайжон Қуролли кучлари 19 октябрга ўтар кечаси Арманистон армиясининг позицияларини ўққа тутган.
“19 октябрь куни тахминан соат 00:10 да Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари турли калибрли ўқ отиш қуролларидан Арманистон-Озарбайжон чегарасининг шарқий йўналишида жойлашган арман позицияларига ўт очди”, дейилади хабарда.
Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳозир вазият нисбатан барқарор эканига аниқлик киритди.
LiveБарчаси