Чегарада танасига дори яширган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг “Навоий” чегара божхона постидан кириб келаётган фуқаро 100 дона дори воситасини белига яшириб кираётганда тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган.

Ўтказилган шахсий кўрик натижасида фуқаро ўз танасининг бел қисмига олдиндан яшириб олган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмаган 100 дона “Актовегин” номли дори воситаси яширгани фош этилган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Навоий” чегара божхона постида қуйма олтинни жинсий аъзосига яшириб, ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг