Чегарада 100 минг долларни олиб кетаётган чет эллик ушланди
Жамият
−
19 Ноябрь 2019
4877Жиззахда йирик миқдордаги хорижий валютани мамлакатдан олиб чиқиб кетаётган чет эл фуқароси тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
“Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги Opel Astra автоулови белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси