Чавушўғли Украина бўйича парда ортидаги махфий қадамлар ҳақида сўз очди

Олам

image

Туркия Украина инқирозининг тез ва адолатли тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори ва можаро бошиданоқ бунинг учун тегишли чораларни кўрмоқда. Бу ҳақда бугун, 29 ноябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Бухарестда НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида маълум қилди. 

“Можарони ёлғиз қоралаш билан ҳал қилиш мумкин эмас, ҳаракатлар зарур. Украинага адолатли тинчлик керак, Туркия эса Украинадаги урушнинг биринчи ҳафталариданоқ бунга эришмоқда”, дейди Чавушўғли. 

У Анқаранинг ғалла келишувини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Россия Федерацияси ва Украина ўртасида асирлар алмашинуви, икки давлат раҳбарияти билан музокаралар олиб боришига эътибор қаратиб, уларни дипломатия муваффақиятининг намунаси деб атади. 

Чавушўғли, “Оммага ошкор этилмаган бошқа махфий қадамлар ҳам бор эди”, деди. 

Туркия вазири, шунингдек, Украинада Россия қуролли босқини бошланганидан бери Туркия Монтрё конвенциясига биноан, Қора денгизга бирорта ҳам ҳарбий кемани киритмаганини айтди.  

“Монтрё конвенциясига қатъий риоя қилган ҳолда, биз Қора денгиз ҳавзасида кескинлик кучайишининг олдини олдик. Март ойидан буён бирорта ҳам ҳарбий кема Қора денгизга бўғоз орқали кирмади. Россиянинг бирорта ҳам ҳарбий самолёти Туркия ҳаво ҳудуди орқали ўтмаган”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Мавлуд Чавушўғли

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made