“Санжик” ишида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

Жамият

Reklama
0:00
Бугун, 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Санжар Каримовга оид жиноят иши юзасидан апелляция инстанция суд жараёнлари бошланди. QALAMPIR.UZ мазкур суд ишида бевосита иштирок этди.

Ушбу суд мажлисида Абдуллажон Мухиддинов раислик қилувчи судья, маърузачи судья Умидбек Мусаев ҳамда судлов ҳайъати судьяси Анвар Дўстмуродов иштирокида кўриб чиқилмоқда. Давлат қораловчиси вазифасида эса Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим катта прокурори Ш.Шомирзаев қатнашди.  

Суд муҳокамаларининг очиқлигини таъминлаш, жараёнлардан жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида QALAMPIR.UZ ушбу суд жараёнларини ёритиш учун судга Илтимоснома киритди. Суд томонларнинг фикрини тинглаган ҳолда Санжар Каримовга оид суд жараёнини фақатгина фото тасвирлар ёрдамида ёритишга рухсат берди. Яъни ушбу суд ишидаги аудио ва видео тасвирлар кенг оммага тақдим этилмайди. Хосиятан очиқ суд мажлиси бўлса-да.

Шундан сўнг, музокарачи судья Умидбек Мусаев томонларга кириш муҳокамаларини бошлаш учун сўз берди. Айбланувчи Санжар Каримовни 5 нафар адвокат ҳимоясига олган бўлиб, улар судья Баҳром Бердиев томонидан чиқарилган айблов ҳукмида бир қанча ноаниқликлар ва қонун бузилиш ҳолатлари келтирилганлиги ҳақида айтиб ўтди. Жумладан, суд ҳукмида айнан қайси турдаги наркотик модда номи ва соф оғирлиги келтирилмай мавҳум қолдирилганлиги, суд терговида ошкор бўлган Каримовнинг уйидаги тинтув жараёнлари ноқонуний ва нохолис ўтказилгани, шунингдек, жабрланувчи Феруза Раҳматуллаевага нисбатан шахсни ўлдириш ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мақсад қилмаганини, бундан ташқари, иккинчи жабрланувчи Шаҳло Алимбоевага зарарни тўлиқ қоплаб берган бўлса-да, булар инобатга олинмагани айтиб ўтилди.

Жабрланувчи томон Феруза Раҳматуллаева ва унинг ҳимоячиси судья Б.Бердиевнинг суд қарори адолатли чиқарилганини ва айблов ҳукмидан норози эмаслигини, ҳақиқатан Раҳматуллаева жабрланувчи мақомида эканлигини маълум қилди. Иккинчи жабрланувчи Шахло Алимбоева ҳам чиқарилган суд қароридан норози эмаслигини билдирди.

Таништирув ва кириш муҳокамалари узоқ чўзилгани ва суд вақти чегараланганлиги боис мазкур суд жараёнида танаффус эълон қилинди. Воқеалар ривожини QALAMPIR.UZ'да кузатиб боринг.

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг