Бўзатовга янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 16 ноябрь куни бўлиб ўтган Xалқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессиясида Ботирбек Онгарбаевич Уббиниёзов ушбу туманга ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Қайд этилишича, сессия кун тартибида Халқ депутатлари Бўзатов тумани кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Бўзатов тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги фармойишини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган. Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Омонбой Ўринбоев ҳам иштирок этган.

Тайинловга қадар Ботирбек Уббиниёзов Мўйноқ тумани ҳокимининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Фаолияти давомида қатор лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Равшан Исоқжонович Раимов Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланганди. Янгийўл шаҳар ҳокими сифатида ишлаб келган Дилшод Султонов эса лавозимидан озод этилганди. Унинг ишдан олинишининг сабаби очиқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Ботирбек Онгарбаевич Уббиниёзов Бўзатов тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг