“Буюк келажак” эксперти коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
08 Август 2020 15843 1 дақиқа
“Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти Санжар Жалолов вафот этди. Бу ҳақда ташкилот ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган.
Санжар Жалолов жорий йилнинг 4 август куни 58 ёшида вафот этган.
Санжар Жалолов “Буюк келажак”нинг Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси, Торонто университетидв соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш ва уларнинг бюджетга таъсирини таҳлил қилиш соҳасида маслаҳатчи, иқтисодиёт фанлари доктори бўлган.
Санжар Жалолов “Буюк келажак” экспертлар кенгашининг энг фаол аъзоларидан бири эди. У Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси концепциясини ишлаб чиқишда ҳам иштирок этган.
Бундан ташқари, иқтисодиёт фанлари доктори Санжар Жалолов қатор халқаро лойиҳаларда ҳам менежер сифатида иштирок этган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025