Буюк Британияда Тереза Мэйнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар маълум бўлди
Олам
−
11 Июнь 2019
4405Буюк Британиянинг Консерватив партияси лидери ва қироллик ҳукумати раҳбари лавозимлари учун 10 номзод кураш олиб боради. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар тарқатди.
Номзодлар орасида Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, ташқи ишлар вазири Жереми Хант, табиий ресурслар вазири Майкл Гоув, Brexit масалалари бўйича собиқ вазир Доминик Рааб каби номлар мавжуд.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазири, меҳнат вазири ва халқаро тараққиёт вазири ҳам ушбу курашда қатнашади.
Тажрибали сиёсатшуносларнинг фикрича, асосий етакчилар Жонсон, Хант, Рааб ва Гоув ҳисобланади.
Янги бош вазир учун сайловлар жараёни июль ойининг иккинчи ярмида тугайди. Ўша вақтга қадар Консерватив партиянинг етакчиси сифатида истеъфога чиққан Тереза Мэй бош вазир лавозимида қолаверади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023