Буюк Британияда Тереза Мэйнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлганлар маълум бўлди
World
−
11 June 2019 5377 1 minute
Буюк Британиянинг Консерватив партияси лидери ва қироллик ҳукумати раҳбари лавозимлари учун 10 номзод кураш олиб боради. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар тарқатди.
Номзодлар орасида Британиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, ташқи ишлар вазири Жереми Хант, табиий ресурслар вазири Майкл Гоув, Brexit масалалари бўйича собиқ вазир Доминик Рааб каби номлар мавжуд.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазири, меҳнат вазири ва халқаро тараққиёт вазири ҳам ушбу курашда қатнашади.
Тажрибали сиёсатшуносларнинг фикрича, асосий етакчилар Жонсон, Хант, Рааб ва Гоув ҳисобланади.
Янги бош вазир учун сайловлар жараёни июль ойининг иккинчи ярмида тугайди. Ўша вақтга қадар Консерватив партиянинг етакчиси сифатида истеъфога чиққан Тереза Мэй бош вазир лавозимида қолаверади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September