Буюк Британия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
18 Июль 2023
3205Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётгани айтилган эди.
Лавозимга бошқа бир Тимоти – Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигида Шарқий Ўрта ер денгизи департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келган Тимоти Смарт тайинланди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик расмий саҳифасида хабар берилган.
Расмий манбага кўра, Тимоти Смарт жорий йилнинг август ойидан бошлаб янги лавозимига киришади.
Маълумот учун, Тимоти Смарт 1999 йилдан бошлаб Буюк Британия Ташқи ишлар ҳамда ҳамдўстлик вазирлигида фаолият юритиб келмоқда. Бундан олдин у Исроил, Ироқ, Соломон ороллари, Фижи ва Мадагаскарда хизмат қилган.
LiveБарчаси