Буюк Британия Кара Мурза иши юзасидан Россия элчисини чақиртирди

Олам

image

Бугун, 17 апрель куни Британия ҳукумати Россия элчисини чақириб, Кремлнинг очиқ танқидчиси Владимир Кара-Мурзанинг сиёсий сабабларга кўра ҳукм қилиниши қоралади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

“Россиянинг асосий инсон ҳуқуқларини, жумладан, сўз эркинлигини ҳимоя қилишга содиқ эмаслиги хавотир уйғотади. Биз Россияни халқаро мажбуриятларга, шу жумладан, Владимир Кара-Мурзанинг тегишли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига риоя қилишга чақиришда давом этамиз”, дейди Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли.

Британия ҳукумати Кара-Мурза ишини кўриб чиққан судьяга инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадорлиги учун санкция киритган ва мухолифатчининг қамоққа олинишига алоқадорларни жавобгарликка тортиш бўйича кейинги чораларни кўриб чиқишини маълум қилган.

Маълумот учун, йиллар давомида президент Владимир Путинга қарши гапирган ҳамда Ғарб ҳукуматларини Россия ва айрим фуқароларига инсон ҳуқуқларини бузганликлари учун санкциялар киритишда лоббилик қилган Кара-Мурзада ҳам Россия, ҳам Буюк Британия фуқаролигига эга.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 апрель куни Москва суди Владимир Кара-Мурзани давлатга хиёнат ва у рад этган бошқа жиноятларда айбдор деб топиб, уни 25 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Британия Кара-Мурза

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг