Буюк Британия илк бор дронларни йўқ қиладиган янги лазерни синовдан ўтказди

Технология

image

Буюк Британия армияси томонидан биринчи марта зирҳли машинадан юқори энергияли лазер қуроли отилди ва учувчи дронларни муваффақиятли йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, у аниқликни таъминлайдиган илғор сенсорлар ва кузатув тизимларидан фойдаланган ҳолда кучли инфрақизил нурни энергия шаклида ўз нишонига йўналтириш орқали ишлайди.

Анъанавий қурол турларидан муҳим афзаллик – бу ўқ-дорилар сонига чекловнинг йўқлиги. Британия Мудофаа вазирлиги бу лазер қуролларини мавжуд қуролларга нисбатан тежамкорроқ бўлишини таъкидлаган.

“Ушбу илғор технология Буюк Британиянинг ҳарбий инновациялар бўйича олдинги сафда қолишини кўрсатади. Ушбу лазер қуроли тизимининг муваффақиятли синовдан ўтказилиши бизнинг келажакдаги мудофаа қобилиятини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир ва Британия муҳандислик мукаммал эканлигини намойиш этади", деган Мудофаа харидлари ва саноат вазири, депутат Мария Игль.

Қайд этилишича, ушбу лазер  Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг Мудофаа ускуналари ва ёрдами (DE&S) ва Мудофаа фанлари ва технологиялари лабораторияси (Dstl) - Team Hersa номи билан танилган - ва Raytheon UK бошчилигидаги саноат консорциуми ўртасидаги ҳамкорлик орқали ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро олимлар гуруҳи дунёдаги биринчи доимий ишлайдиган ярим ўтказгичли лазерни кашф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия дрон лазер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг