Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини, боласи ва ўзини отиб ўлдирди
3-саҳифа
−
07 Август
21628Кеча, 6 август куни Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини, боласи ва ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа соат 21:00 ларда Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Хизмат хонадонида яшаган, 1996 йилда туғилган ИИБ ЖХХ профилактика инспектори ва унинг 28 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Шундан сўнг у ўзига бириктирилган “ПМ табель” қуроли билан турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ўқ узиб, қасддан ўлдирган.
Шунингдек, у ўз жиноий қилмишларидан қутулиб қолиш мақсадида қурол билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб ўз жонига қасд қилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси ( Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида эр хотинини қасддан ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганди.