Тошкентда 22 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
05 Август
12628Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 24 июль куни Қибрай тумани, “Илғор” МФЙ ҳудудида ишлаб чиқариш корхонаси яқинида жойлашган дала ер майдонидаги дарахтга 22 ёшли Э.Э. ўзининг бўйин соҳасидан осиб, жонига қасд қилган.
Фуқаро вафот этганлиги ҳолати бўйича тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасида бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия эканлиги қайд этилган.
“Ҳозирги вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади маълумотномада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида эр хотинини қасддан ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилганди.