Бухорода эр хотинини ўлдириб, сўнг ўзини осди
3-саҳифа
−
01 Август
15160Бухоро вилоятида эр хотинини қасддан ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 30 июль куни тахминан соат 21:16 ларда Пешку туманида содир бўлган. 27 ёшли эркак М.Э. турмуш ўртоғини қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида “Чибоғони“ МФЙда жойлашган фермер хўжалигининг дала майдонидан фуқаро М.Э.нинг жасади топилган. У жонига қасд қилиб, ўзини дарахтга осган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда эр хотинини пичоқлаб, ўлдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь