Бўстонлиқда қор кўчди
Жамият
−
30 Январь 4414 1 дақиқа
28 январь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудудида қор кўчди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишисҳа, соат 06:00-11:00 оралиғида Чимён ҳудудида ёғган кучли ёғингарчилик натижасида 300 метр куб ҳажмдаги 1 та қор кўчкиси кузатилган. Талофат ва жабрланганлар йўқ.
Билдирилишича, Ўзгидромет мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришининг доимий мониторинги олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 27-30 январь кунлари бўлган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь