Бўстонлиқда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
20 Декабрь
3246Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ота-она ва уларнинг фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 19 декабрь куни Бўстонлиқ тумани, “Фазогир” МФЙ, “Фазогир” кўчасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 1989 йилда туғилган аёл, унинг 1981 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда уларнинг 2016 йилда туғилган ўғил фарзанди вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси