Бўстонлиқда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
Crime
−
20 December 2024 6759 1 minute
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ота-она ва уларнинг фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 19 декабрь куни Бўстонлиқ тумани, “Фазогир” МФЙ, “Фазогир” кўчасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 1989 йилда туғилган аёл, унинг 1981 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда уларнинг 2016 йилда туғилган ўғил фарзанди вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August