Бўстонлиқда айрим йўлларда 5 январгача бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

Жамият

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли қисмида жойлашган айрим йўлларида жорий йилнинг 5 январь кунига қадар бир томонлама ҳаракат ташкил этилади. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Бошқарма Янги йил байрами муносабати билан мамлакатда 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш куни деб белгиланиши муносабати билан кўплаб фуқаролар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюраётганини таъкидлаб ўтган.

Тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 5 январь кунига қадар “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57 километрига ўтиш қисмидан яъни Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойи то “4Р-6” автомобиль йўлининг 87 километрига яъни Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши бир томонлама қилиб ташкил этилади. 

ЙҲХББ ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чимён автомобиль Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг