Сурхондарёда тош кўчиши оқибатида йўл тўсилиб қолди

Local

−

image

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида автомобиль йўлига тоғ жинслари кўчиб тушди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва транспорт воситаларига зарар етгани қайд этилмаган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 24 октябрь куни соат 03:30 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи 75В040 автомобил йўлининг 21–22-километрлари оралиғида тоғ жинслари кўчиши содир бўлган.

Ҳодиса жойига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчилари ва махсус техникалар жалб этилган. Тезкор чоралар натижасида соат 07:30 га қадар йўл тоғ жинсларидан тўлиқ тозаланган.

Ҳозирда йўлнинг қатнов қисми тўлиқ очилган ва транспорт воситаларининг ҳаракати тикланган.

Масъуллар ҳайдовчиларни тоғли ҳудудларда ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишга, йўл белгилари ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends