“Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғига бурканди
Олам
−
01 Сентябрь 2020
15519Аввалроқ, дунёдаги энг баланд бино Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғига бурканиши ҳақида хабар берган эдик.
“Бурж Халифа” Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 1 дақиқа давомида кўк, оқ, яшил тусга кирди. Ҳолат акс этган видео “Бурж Халифа” маъмуриятининг Twitter`даги саҳифасида жойланди.
Маълумот учун, “Бурж Халифа” 2004-2010 йиллар давомида қурилган. Унинг баландлиги 828 метр. Бино 1,5 миллиард долларга қурилган.
Сўнгги йилларда бирор давлатда муҳим ҳодиса юз берса ёки аянчли фалокат содир бўлса, дунёга машҳур иморатларнинг ўша давлат байроғига бурканиши урфга кириб улгурди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь