Бугун “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғига бурканади

Жамият 14459
image

Бугун, 1 сентябрь куни дунёдаги энг баланд иншоот “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Халифа”да Ўзбекистон байроғи 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳам Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан “Бурж Халифа” кўк, оқ, яшил тусга кирганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 732
Рейтинг: 3
Теглар
t
×