Нега Роналду ўғлига телефон олиб бермаган?
Спорт
−
29 Январь 2022
12521Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубининг 36 ёшли португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду замонавий технологияларнинг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида гапирди.
“Ўғлим бутун вақтини мендан телефонни қарзга олса бўладими, деб сўраш билан ўтказади ва мен унга ҳали вақтли эканини айтаман. Бу авлод ҳақиқатан ҳам биздан бир қадам олдинда ва янги технологиялардан қандай фойдаланишни билиши керак – лекин фарзанд тарбиясида бепарволик қилиб бўлмайди. У гажетлардан фойдаланиши мумкин, лекин доимий эмас”, дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Роналду жорий йилнинг 27 январь куни ўз севгилиси Жоржина Родригесни туғилган куни билан табриклаш учун Дубайдаги “Бурж Халифа”ни ижарага олгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. “Қизил иблислар” мусобақа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Криштианунинг манкунианликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь