Бўрижар каналидан ёш йигитнинг жасади топилди. У Миллий гвардия ходимларидан қочганмиди?

Жамият

image

Бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Бўрижар каналидан ёш йигитнинг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ижтимоий тармоқларга сиздирилган маълумотларга қараганда, “жорий йилнинг 14 февраль куни пойтахт Тошкентнинг Якксарой туманида яшовчи фуқаро ва ёш йигит ўртасида жанжал келиб чиққан. Келишмовчилик юз бераётган жойга Миллий гвардия ходимлари етиб келган. Жанжалнинг ёш иштирокчиси эса воқеа жойидан қочишга уринган. Миллий гвардия ходимлари эса уни қува кетган. Йигит эса қочаман деб ўзини каналга ташлаган”. 


“Йигит Бўрижар канали тарафига югуриб кетди (KT.Komba тунги клуби яқинида) ва унга сакради. Шундан сўнг, фуқаро кўздан йўқолди“, деб ёзади хабар муаллифи. 

Орадан икки ҳафта ўтгач, йигитнинг жасади каналдан топилган. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаганини маълум қилди. 

“Facebook” интернет ижтимоий тармоғида жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шаршара кўчасида Миллий гвардия ходимлари бир нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими деб тахмин қилинаётган шахснинг ортидан қувганлиги, сўнг у ўзини Бўрижар каналига ташлаганлиги ва орадан 2 ҳафта ўтгач ушбу каналдан унинг мурдаси топилганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади Бош прокуратура хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Бўрижар

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг