Бўрижар каналида оқиб кетган 3 кишининг ҳам жасади топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Бўрижар каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи қисмида 5 яшар бола, бир аёл ва бир эркак оқиб кетгани, она-боланинг жасади топилгани, эркак эса ҳамон қидирилаётгани хабар қилинганди.  Эндиликда оқиб кетган эркакнинг ҳам жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

“Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Маълумот учун, Бўрижар каналига 3 киши 10 апрель куни оқиб кетган. 2019 йилда туғилган бола канал атрофида ўйнаб юрган вақтида сувга тушиб кетган. Буни кўрган аёл болани қутқармоқчи бўлиб, сувга ўзини ташлаган. Шу пайт атрофда бўлган эркак ҳам уларни қутқариш мақсадида сувга тушганида, сув оқимининг тезлиги сабаб уччала киши ҳам оқиб кетган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига келганида аёл ва боланинг жасади шу атрофдаги фуқаролар томонидан сувдан олиб чиқилгани маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бўрижар канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг