Тошкентдаги Бўрижар каналида 3 киши оқиб кетди
3-саҳифа
−
12 Апрель
6251Тошкент шаҳрида Бўрижар каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи қисмида 5 яшар бола, бир аёл ва бир эркак оқиб кетди. Бу ҳақда “Овоза” информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 10 апрель куни содир бўлган. Болакай канал атрофида ўйнаб юрган вақтида сувга тушиб кетган. Буни кўрган аёл болани қутқармоқчи бўлиб, сувга ўзини ташлаган. Шу пайт атрофда бўлган бошқа бир фуқаро ҳам уларни қутқариш мақсадида сувга тушганида, сув оқимининг тезлиги сабаб уччала фуқаро ҳам оқиб кетган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига келганида аёл ва боланинг жасади шу атрофдаги фуқаролар томонидан сувдан олиб чиқилгани маълум бўлган. Учинчи шахс эса сувга чўкиб кетган.
Ҳозирда мазкур фуқарони қидириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу фуқаронинг шахси ҳозирча номаълум.