“Бунёдкор” Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
21 Декабрь
1443Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков “Бунёдкор” сафига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Сўнгги мавсумларни юқори даражада ўтказаётган футболчи 2025 йил Суперлигада “қалдирғочлар” либосида майдонга чиқади. Нафақат клублар, балки терма жамоа доирасида ҳам катта, халқаро тажрибага эга Одилжоннинг “Бунёдкор”даги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз!”, дейилади клуб матбуоти хабарида.
Маълумот ўрнида, Ҳамробеков футболчилик фаолияти давомида “Насаф”, “Пахтакор”, “Шабаб ал-Аҳли” ва “Навбаҳор” клубларида тўп тепган. 2024/25 йилги мавсумни у Наманган клуби сафида ўтказган ва жамоа сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 61 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.
LiveБарчаси