“Бунёдкор” стадионига борувчи мухлислар огоҳлантирилди
Спорт
−
20 Март
10942Бугун, 20 март куни Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган мухлислардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
“Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз. Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга келиб-кетишингизни сўраб қоламиз”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Қирғизистон ўйини Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Ўйин ЖЧ саралашининг 3-босқич 7-тури доирасида ўтказилмоқда. Саралашнинг мазкур босқичи 3 та турдан кейин якунланади.
LiveБарчаси