Бунёдкор кўпригида бўлган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган суратлар пайдо бўлди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳодисанинг тафсилаотларини маълум қилди.

Аниқ маълумотларга кўра, жорий йилнинг 15 январь куни, соат 00.10 да 102 рақамига Бунёдкор кўпригида (Ғафур Ғулом боғи рўпарасида) ЙТҲ рўй бергани ҳақида хабар келиб тушади. Nexia русумли автомобилни (давлат рақами 01 V 819 RA) бошқариб борган 35 ёшли Жавлон И. бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган. Оқибатда 38 ёшли Аваз О. бошқарувидаги Lifan русумли (давлат рақами 01 576 SFA) автомобиль билан тўқнашиб кетган.

“ЙТҲ натижасида Nexia автомобили ҳайдовчиси Жавлон И. ҳамда унинг йўловчиси 25 ёшли Роман С.лар турли оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Бунёдкор кўприги

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг