“Бунёдкор” клубига янги президент тайинланди

Спорт

image

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев расман Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. 

Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келган.

Йиғилишда клубнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, унинг мусобақаларда муваффақиятли иштирокини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” эндиликда жамоанинг бош ҳомийси бўлади (бундан олдин “Ўзтрансгаз” бўлган).

Маълумот учун, клубнинг олдинги президенти Мурод Алиев ўз лавозимини 2019 йилнинг январида тарк этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бунёдкор Меҳриддин Абдуллаев

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг