“Бунёдкор”га бюджетдан 5 миллиард сўм ажратилди

Спорт

image

Тошкентнинг оғир молиявий инқирозга кириб қолган футбол клуби “Бунёдкор”га давлат томонидан 5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ–107-сонли “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Бунёдкор” футбол клубига 5 миллиард сўм ажратилган.

Клуб раҳбарияти ушбу амалий ёрдам учун мамлакат раҳбарияти ва ҳукумат расмийларига миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, “Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг навбатдаги учрашувларига режа асосида тайёргарликни давом эттираётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бунёдкор” молиявий қийинчиликлар сабаб Суперлиганинг навбатдаги сафар учрашувига бора олмаслигини маълум қилган эди. Натижада жамоага “Қизилқум”га қарши ўйин учун техник мағлубият ёзилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг