Бундан чиқди, ҳаммасига ДСҚ айбдорми? “UZAVTOSANOAT” вакили солиқ юкини рўкач қилди

Жамият

image

 
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев “UzAuto Motors” ими-жимида нархлар ошириб қўйганини танқид қилиб, компания раҳбарларига юзланди.  

“Бу жадвал тузилиб, ими-жимида эълон қилинди. Бу нима деган гап? На қарор бор, на тегишли ҳужжат бор? Нимадандир қўрққандек, илиб қўйиляпти сайтга. Олдинлари ташкилотлар тушунтиришлар берган. Япониядаги битта музқаймоқ ишлаб чиқарадиган компания 25 йил битта нархни ушлаб турган экан. Охири 9 центга оширгани бўлса ҳам, бутун япон халқидан жамоаси кечирим сўради. Булар эса жадвални илиб қўйяпти”, дея расмийларга юзланди депутат Қодир Жўраев. 

Депутатнинг саволига “UZAVTOSANOAT” АК Савдони ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мирсамуков жавоб берди.   

“Биз бу мулоқот бўлишини билардик. Биз халқимизга ҳам, депутатларга ҳам тушунтириб ўтмоқчи эдик. Биласиз, охирги икки йилда нархлар мўтадиллигини ушлаб туришга ҳаракат қилганмиз. “UZAVTOSANOAT” раиси Шавкат Бўронович ҳам бунга қаттиқ киришган эди. Нархни оширмаслик учун катта ишлар қилганмиз. 

Биринчи навбатда, локал даражада ишлаб чиқаришни ошириш назарда тутилган. Бундан ташқари, импорт ва ички харажатларни камайтириш учун катта ишлар амалга оширилган. Айтиш мумкинки, охирги икки йилда буларнинг таъсири таннархни 6-7 фоиз камайишига олиб келган. 

Афсуски, ишлаб чиқарилган машиналаримизда ташқи бозордан кирадиган компонентларимиз бор. Буни ҳаммамиз биламиз. Айримларида 60-70 фоиздан ошган. Валюта курси ўзгариши ҳисобига, девалвацияни ҳисобига ҳар йили ўртача 15-16 фоиз сўмда таннархга таъсири бор. Бизнинг ҳаракатлардан ташқари ҳар йили 10 фоиз зарарга таннарх ошишга сабаб бўлган”, дейди масъул шахс. 

Шуҳрат Мирсамуков шунингдек, аҳолига берилган акциялар ва ўтган йилдан бошлаб солиқлар “минилгани” ҳақида ёзғирди. 

“Стратегиямиз асосида ҳаракат қилдик. Биринчи навбатда, аҳолига акциялар орқали сотиш ва етказиб бериш. Яъни, қисман пулини тўлаб, қолганини кейинги йилга тўлаш билан қулайликлар берилди. Аҳолига 1,5 триллиондан ортиқ чегирмалар берилди. 27 мингта автомобилни аҳолига етказиб бердик. Шунингдек, талаб юқори бўлгани боис автомобилларни сонини оширишга муваффақ бўлдик. Хоразмда Damas автомобилини ишлаб чиқариш қуввати йилига 40 мингта эди. Биз уни 60 мингтага етказдик. Ўтган йилда рекорд даражада савдолар бўлди. 261 мингта автомобиль ишлаб чиқардик. Максимал даражада ҳам буни ярмини ишлаб чиқарганмиз.

Биласиз, автомобиль саноатида ҳам ўтган йилдан бошлаб солиқлар тўланиши бошлади. Фойда солиғи, мол-мулк солиғи, 15 фоизлик ҚҚС тўлашни бошладик. ҚҚС бу таннархга эмас, умуман маҳсулотга ётқизиладиган солиқдир. Буларни тўлаганда ҳам нархни оширмасликка ҳаракат қилдик. Лекин, 15 фоиз жуда катта оғирликдир. 

Бу қилинган ишларни кўриб, жамоага танқид эмас таклиф берилса, бизга далда бўларди. Нега деганда, ўзгаришларнинг ҳаммаси сўнги икки йилда кўриниб турибди. Биз энг асосийси мулоқотга тайёрмиз. Олдин бўлса олдин, кейин бўлса кейин”, дейди “UZAVTOSANOAT” АК вакили.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UZAVTOSANOAT

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг