“UZAVTOSANOAT”: Бизда машина нархлари Қозоғистон ва Россиядан қиммат эмас

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “UZAVTOSANOAT” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. Унда расмийлар Ўзбекистондаги машиналарнинг ошган нархлари билан қўшни давлатлардаги нархлардаги фарқлар ҳақида маълумот берилди. Депутатлардан ушбу масалада берилган саволларга “UZAVTOSANOAT” АК Савдони ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Мирсамуков жавоб берди.

  
“Бизда Cobalt нархи 10 028 доллардан бошланмоқда. Россияда бу 10 138 доллардир. Қозоғистондаги нарх – 10 684 доллар. Nexia’ни айтсак, бизда 9 101 доллар бўлиб, бу машина Россияда 9 831 доллардир. Қозоғистонда эса Nexia 9 129 доллардан бошланади. Spark машинаси биздаги нархи 7 710 доллар, Россияда 9 831 доллардан бошланади. Қозоғистонда бу машинага нарх 10 579 доллардан бошланади”, дейди “UZAVTOSANOAT” вакили Шуҳрат Мирсамуков.

Расмий ташкилот вакили шунингдек, ижтимоий тармоқларда келтирилаётган баъзи нархларга ишонмаслик кераклигини айтмоқда. 

“Оммавий ахборот воситаларида, интернетда тарқалаётган кўп хабарлар бор. Бу ўша корхоналарнинг маркетинг стратегиясидир. “Перекуп” дейилади. Бизнинг дилерлардан машиналарни олган. Бизда шунча деб нарх кўрсатишади. Кейин ўша одамнинг пулини олишни бошлайди. Лизинг дейди. Ёки бошқа машинани ўтказишга, сотишга ҳаракат қилади. Улар бизнинг расмий диллерларимиз эмас. Буни ўрганиб чиқдик. Бу бўйича Россияда, Қозоғистондаги одамларнинг “комментария”лари ҳам бор”, дейди масъул шахс. 

Бу масалага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Алишер Қодиров ҳам жавобга ўз муносабатини билдирди.

“Демак, мана аниқ бўлди. Қозоғистонда ҳам, Россия Федерациясида ҳам нархлар биздан арзон эмас экан. Жуда ҳам тушунарли бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги айтилаётган нархлар ўша давлатлардаги автомобилни сотишдаги бошланғич бўлов бўлиб чиқмоқда. Лизингни бирламчи тўлови , шунга ўхшаш. Мана расмий одамдан маълумотни олдик. Қозоғистонда ҳам нархлар арзон эмас. Ҳатто қимматроқ экан. Россия Федерацияда ҳам қимматроқ экан”, дейди тадбирга модераторлик қилаётган Алишер Қодиров. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

UZAVTOSANOAT

Баҳолаганлар

674

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг