Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Жамият

−

image

Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши ҳали иш топмаган. Вилоят бўйича ишсизлар сони 40 мингга яқин, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. Бу ҳақда бугун, 4 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ўтказаётган ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари юзасидан йиғилишда сўз борди.

Йиғилишда вилоят иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, ўсиш 10,1 фоизни ташкил этиши таъкидланган. Ўтказилган сўровда бухороликларнинг 98 фоизи сўнгги йилларда ҳаёт сифати яхшиланганини айтган, тадбиркорларнинг 83 фоизи эса келгуси уч йилга ижобий кутилма билан қарамоқда.

Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш табиий ресурслар саноати ва қишлоқ хўжалигига сезиларли даражада боғлиқ бўлиб қолмоқда: уларнинг иқтисодиётдаги улуши 43 фоиз. Ўн йилда хизматлар соҳасининг улуши 33 фоиздан 36 фоизга ошган, холос.

Президент вилоят иқтисодиётини диверсификация қилиш, саноатда чуқур қайта ишлашни ривожлантириш, ҳар бир туманнинг ўсиш нуқталарини аниқлаш зарурлигини таъкидлаган. Мутасаддиларга саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигида кўрсаткичларни 1,5 баравар ошириш бўйича аниқ режаларни киритиш топширилган.

Тошкент шаҳри, Фарғона ва Жиззах вилоятлари халқаро “Fitch” рейтингини олгани мисол сифатида келтирилган. Бухоро ҳам инвесторлар учун очиқ ва ишончли ҳудуд сифатида ўз салоҳиятини намоён қилиши лозимлиги қайд этилган.

Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши ҳали иш топмаган. Вилоят бўйича ишсизлар сони 40 мингга яқин, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст.

“Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди”, дейди Президент.

Масъулларга хорижда кам иш ҳақига ишлаётган ўзбекистонликларни касбга ўқитиб, юқори даромадли ишга жойлаштириш, 270 минг нафар аҳолининг даромадини ўртача ва ундан юқори даражага олиб чиқиш бўйича туманлар кесимида режа ишлаб чиқиш топширилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг