Бухоролик эркак “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали танишган аёлни ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2023
47797Қашқадарё вилоятида 36 ёшли эркак ўзи билан учрашиб юрган аёлни ўлдирди. Бу ҳақда “Бир жиноят изидан” кўрсатувида маълум қилинди.
Жорий йилнинг 28 февраль куни вилоятнинг Ғузор тумани Миришкор қишлоғида яшовчи, марҳума 35 ёшли С.М.нинг синглиси опасининг ўлдириб кетилгани ҳақида ИИБга хабар берган.
Воқеа жойига етиб борган ходимлар марҳуманинг жасадини у яшайдиган хонадондаги чуқурлиги 2,5 метрлик қудуқдан чиқариб олган.
Аниқланишича, марҳума С.М. Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи 36 ёшли эркак билан учрашиб юрган. Гап шундаки, турмушидан ажралган аёл “Zo’rTv” телеканалининг “Ёр-ёр” кўрсатувида чиққан. Шу тариқа аёл бухоролик эркак билан 2021 йилнинг декабрь ойида танишган.
Шундан сўнг, эркак марҳума С.М. билан унинг синглисининг уйида учрашиб юрган. Аммо тўйдан дарак бўлмаганидан сўнг, улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Жондорлик С.Э. аёлга тан жароҳати етказиб, ҳушсиз ҳолга келтирган. Кейин эса аёлни ҳовлидаги қудуққа ташлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва эркакка суд ҳукми ўқилган.
Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг ҳукми билан эркакка 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.