Бухородан Тошкентга олиб келинаётган 1 тонна яроқсиз гўшт йўқ қилинди
3-саҳифа
−
16 Март 2023
5432Бухоро вилоятидан 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўштларни Тошкентга олиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 март куни соат 02:20 да Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” йўл патруль хизмати масканида “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган бухоролик У.Б. бошқарувида бўлган ГАЗ русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида жами 1000 кг лаҳм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Аниқланишича, автомобиль юкхонасига ортилган гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария ҳужжатларисиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг жорий йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, гўшт маҳсулотлари ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
“Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси