Бухородаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 31 май куни соат 17:30 да Бухоро вилоятининг “Ғузор- Бейнеу” йўналишидаги А-380 йўлининг Жондор тумани “Луқмон” Газли чўл ҳудудидан ўтувчи асфальт йўлнинг 301-километрида Lacetti ва юк машинаси тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов Департаменти хабар берди.

Ҳайдовчи 24 ёшли Ш.Х. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинани “Луқмон” Газли чўл ҳудудидан ўтувчи асфальт йўлдан бошқариб кетаётиб, ушбу йўлнинг 301-километрига етганида, ўзига нисбатан йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган 46 ёшли Д.Ш. бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинасини олд қисмига бориб урилган.

Оқибатда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.Х. ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи 48 ёшли Т.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан  жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бухоро вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг