Бухородаги мактабда қизлар бир-бирини калтаклади
3-саҳифа
−
30 Январь 7353 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирида ўқувчилар ўртасида юзага келган келишмовчилик ҳолати ҳамда мазкур воқеага мактаб маъмурияти томонидан етарлича холис ва тўлиқ баҳо берилмагани ҳақидаги мурожаат тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 январь куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида танаффус вақтида 9-синф ўқувчиси ҳамда 5-синф ўқувчиси бўлган қизлар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Дастлаб ҳолат ўқувчилар ўртасидаги оғзаки тортишув ва ҳақоратомуз сўзлар билан бошланиб, кейинчалик жисмоний тўқнашувга айланган.
Ҳолат мактаб ўқитувчилари томонидан зудлик билан бартараф этилган, ўқувчилар ўртасида тушунтириш ва яраштириш ишлари олиб борилган.
Бироқ 9-синф ўқувчисининг ота-онаси томонидан Ички ишлар органларига мурожаат қилингани сабабли, айни пайтда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, қонунчилик доирасида тегишли хулосалар чиқарилиши таъминланади. Ўрганиш ишлари натижаларига кўра, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Воқеа қатнашчиларидан бирининг онаси QALAMPIR.UZ’га берган маълумотига кўра, қизи мактаб ҳудудида навбатчи ўқувчи сифатида хизмат вазифасини бажараётган вақтида мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этилиши юзасидан 2 ўқувчи қизларга оғзаки тушунтириш берган, лекин улар 2-маротаба тақиқланган йўлдан қайтишган. Сўнг уларнинг икки нафар ўғил бола синфдошлари ҳам шу ердан ўтиш билан бирга, мурожаатчининг қизини туртиб кетишган. Қиз улардан бирининг бош кийимини устозига айтиш учун олиб қўйган. Аввалги ўтган 2 та қиз бола у қиздан ўғил боланинг бош кийимини қайтаришни талаб қилиб келган. Шундан сўнг қизлар ўртасида жанжал бошланган.
“Мазкур мурожаатимдан кўзланган мақсад – кимнидир айблаш эмас, балки вояга етмаган шахс ҳуқуқларининг таъминланиши, мактаб муҳитида хавфсизлик ва адолат тамойилларига риоя этилиши ҳамда ҳолатга холис жамоатчилик эътиборини қаратишдир”, дейди она.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда мактабда карта ўйнаган ўқувчиларнинг ота-онаси жазоланган эди.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль