Бухородаги клиникада 11 ёшли боланинг ўлими ортидан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
22 Апрель 8595 1 дақиқа
Аввалроқ, Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги хусусий лор клиникасида вояга етмаган 11 ёшли беморга дори воситаларининг ҳеч қандай ножўя таъсири бор ёки йўқлигини синаб кўрмасдан укол қилиниши оқибатида бола вафот этгани ва марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, хусусий клиникада тиббий муолажа олган И.М. исмли 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан текшириш ўтказилган. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тармоқларда сиздирилган хабарларда марҳум бола спортчи бўлгани, қулоғи оғриб отаси билан клиникага мурожаат қилгани, отаси овқат олиб келишга кетганида шифокорлар болани мажбуран олиб кириб кетиб, укол қилгани иддао қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги хусусий клиникада бурун суягини операция қилдиришга борган 32 ёшли прокуратура ходими вафот этганди.
Live
Барчаси