Бухородаги “Карвон” бозорида катта ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
00:35 354 1 дақиқа
Бугун, 3 октябрь куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Карвон” бозорида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:49 да Бухоро вилояти ФВБга Бухоро шаҳрида жойлашган “Карвон” бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга тезкорлик билан етиб борган. Соат 23:45 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 00:12 да тўлиқ бартараф этилган.
Билдирилишича, тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги янги қурилаётган масжид биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь