Бухорода зилзила содир бўлди
Жамият
−
08 Ноябрь 8163 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан 09:14 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 506 км жанубий-ғарбда жойлашган. Эпимарказда сезилиш кучи 3 балл. Магнитудаси 3,2. Чуқурлиги: 10 км. Эпимарказ: Газли шаҳри, Бухоро вилояти. Координаталари 40,26 даража шимолий кенглик, 63,35 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Газли шаҳрида 2 балл, 17 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганди.