Бухорода Зарафшон дарёси устидаги кўприк қулади (видео)
Жамият
−
03 Апрель
10777Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудидан ўтган Зарафшон дарёсидаги кўприк қулади. Бу ҳақда кеча, 2 апрель куни Жондор тумани ҳокимлиги хабар берди.
Ҳодиса оқибатида кўприкдан ўтаётган юк машинаси дарёга қулаб кетган. Қурбонлар йўқ.
Билдирилишича, туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда. Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи ўрталарида Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудида 1982 йилда қурилган кўприк қулаб тушганди. Кейинроқ эса Қорақалпоғистонда эса Амударё устидан ўтган кўприкнинг бир қисми чўкиб кетганди.
LiveБарчаси