Бухорода йигитининг ишқий мазмундаги видеосини тарқатиш билан қўрқитган қиз ушланди (видео)
3-саҳифа
−
29 Ноябрь
6478Бухоро шаҳрида йигити билан ишқий муносабати акс этган видеони унинг оила аъзоларига ошкор қилиш билан қўрқитиб, 5 минг доллар пул талаб қилган қиз ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳрининг “Варахша” маҳалласида яшовчи 19 ёшли қиз Когон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар, яъни ўзи билан ишқий муносабатларга киришгани акс этган видеотасвирларни унинг яқин қариндошлари – оила аъзоларига ошкор қилиш ва ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳрининг Тўқимачилик бозори олдида ушбу шахс 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида севган қизини уятсиз расмларини каналларда тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинган эди.
LiveБарчаси