Бухорода ўз уйида қалбаки пул ва наша сақлаган шахс ушланди
Crime
−
09:33 834 1 minute
Бухоро вилоятида ўз уйида 2 минг сўмлик қалбаки банкноталарни ва гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Вобкент туманида тезкор тадбир ўтказган.
Олдиндан кузатувга олинган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида ҳар бири 2 000 сўмлик жами 1 516 дона қалбаки банкнота ва бир дона рангли принтер аниқланган. Қалбаки банкноталарнинг умумий номинал қиймати 3 миллион 32 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш жараёнида оғирлиги 284,71 грамм “марихуана”га ўхшаш модда, шунингдек, парваришлаб келинган 7 туп “каннабис” ўсимлиги ҳам топилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида қалбаки 7400 долларни 44 млн сўмга сотаётганлар ушланган эди.
Live
All23 October