500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор қўлга тушди

Crime

−

image

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида фуқарога академик таътил олиши учун тиббий маълумотнома тайёрлаб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган оилавий поликлиника шифокори ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, тезкор тадбир департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган. Унда оилавий поликлиника шифокори У.С. поликлиникада юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ш.Р. га тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Шифокор ушбу хизмат эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйиши эвазига 600 АҚШ доллари пора олган мактаб директори ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends