Бухорода тўйга кетаётган автомобиль ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Бугун, 4 сентябрь куни Бухоро вилоятида тўйга кетаётган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Натижада 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ соат 07:00 да “Хоразм-Бухоро” А-380 йўли бўйлаб бошқариб, мазкур йўлнинг Ромитан тумани ҳудудидан ўтган 324-километрида содир бўлган. 29 ёшли К.А., ўз бошқарувида бўлган Тoyota русумли автомашинани бошқариб, кетаётганда тўсатдан автомашинаси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томон қисмига чиқиб кетиши натижасида автомашина ағдарилган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси К.А. ва 33 ёшли йўловчи С.М. ҳодиса жойида вафот этган, салонда бўлган иккинчи йўловчи 36 ёшли Ш.Р., оғир тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг