Бухорода табиатга 8,9 млрд сўмлик зарар етказганлар ушланди

3-саҳифа

−

image

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ўзганинг ер майдонидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олингани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 8,9 миллиард сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қонунбузилиш ҳолати “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги яйлов ер майдонида аниқланган. Бухоро вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси Экополия ходимлари дрон ёрдамида ўтказган назорат-рейд тадбирлари давомида Б.Ғ. исмли шахс ўзига тегишли бўлмаган ҳудуддан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олганини фош этган.

Мутахассислар томонидан ўтказилган ўрганиш ва ҳисоб-китоблар натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар 8,9 миллиард сўмга баҳоланган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун Бухоро вилояти прокуратурасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги муҳофаза этиладиган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний кўмир қазиб олиш ва дарахтларни кесиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг