Бухорода оиласига зўравонлик қилиб келган ота қамалди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида турмуш ўртоғи ҳамда вояга етмаган фарзандига зўравонлик қилиб келган эркак 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, 2008 йилда туғилган А.Ў. исмли ўғил боладан мурожаат келиб тушган. Унда бола оиласида фақат онаси доимий ишда ишлаши, отаси расмий иш билан банд эмаслиги, фақат вақти-вақти билан мавсумий ишлаб, топган пулига ҳар куни спиртли ичимлик ичиши, ярим кечаси уйга келиб жанжал қилиши, оила аъзоларини ҳақоратли сўзлар билан сўкиши ва уришини билдирган.

Болага кўра, отаси онасини ўлдириш билан қўрқитиб, акасини эса уйдан ҳайдаб юборган. А.Ў. онаси маиший зўравонлик туфайли ҳимоя ордери олгани, лекин отаси ҳимоя ордери талабларига риоя қилмаётганини билдириб, ўзини, онаси ва акасини отасининг руҳий ва жисмоний зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраган.

Текширув давомида боланинг сўзлари ўз тасдиғини топиб, жорий йилнинг 14 август куни А.Ў. нинг онаси Ғ.Д.га отаси Ғ.Н. томонидан зўравонлик ва тазйиқ ўтказилишини олдини олиш мақсадида берилган ҳимоя ордерининг талабларига риоя этиш назоратга олинган.

Шунингдек, Ғ.Н. туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шу билан бирга, А.Ў.нинг отаси спиртли ичимликка ружу қўйганлиги юзасидан суд қарорига асосан мажбурий даволанишга жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг отани мажбурий даволанишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 15 ёшли ўсмир Болалар омбудсманига онасининг тазйиқидан шикоят қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро вилояти ота Маъмурий қамоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг