Бухорода Nexia шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидаги 27 майдаги фармойишида сўз боради.

Қайд этилишича, воқеа 30 апрель куни соат 07:00 атрофида тумандан ўтувчи А-380 автомагистраль йўлининг 305-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Nexia автомашинасини Хоразм-Бухоро йўналиши бўйича бошқариб бораётганида автомобилнинг шинаси ёрилиб кетган.

Оқибатда 3 нафар фуқаро вафот этган. 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳужжатда туман ЙҲХБга фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш вазифалари топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термизда учта автомобиль тўқнашувида Nexia-3 ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Nexia ҳалок бўлди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг