Бухорода “каттаконлар” орқали кредит олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида таниши орқали 230 млн сўм кредит олиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари ва 6 млн сўм сўраган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Бухоро тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда муқаддам судланган фуқаро С.С. фуқароларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарога гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 230 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб беришни вада қилган. Эвазига эса фуқаро М.О.дан 400 АҚШ доллари ва 6 млн сўм сўраб, уни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги маблағларини ўзлаштирган қурилиш фирмаси раҳбари қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро кредит каттаконлар имтиёзли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг